

"Олдимизда яна бешта ўйин қолди. Кучли тўртликка кириш албатта қийин бўлади. Чунки, бу йўлда фақатгина биз кураш олиб бормаяпмиз. "Тоттенхэм", "Арсенал" ва МЮ жуда кучли рақиблардир. Улар ҳам кучли тўртликда бўлишни исташади. Агар биз истасак барча рақибни мағлуб эта оламиз. Айни пайтда тўртликда турибмиз. Мавсум охирида ҳам ўша ерда бўлишни истаймиз", - деди Азар.



