

“Агар Россга ўйнаши учун эркинлик бериб, майдонда унга ишонч билдирсангиз, жаҳон даражасидаги яна бир футболчини кўришингиз мумкин бўлади. Баркли бугунги баҳсда менга ажойиб пас берди ва ўзи ҳам гол урди. У майдонда жуда кучли футболчилигини яна бир бор кўрсата олди. Ўтган йили жароҳат сабаб Баркли оғир мавсум ўтказган бўлса-да, ҳозирда босқичма – босқич фантастик даражасига чиқиб бормоқда. Фикримча, у ҳали ёш ва “Челси” учун фойдали ўйинчига айлана олади”, – дея фикрига якун ясади Бельгия терма жамоаси сардори.



