UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  1 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  43 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Азамат Исроилов: “Қизилқум” билан ўйин томошабоп бўлди” Янгиликлар

Азамат Исроилов: “Қизилқум” билан ўйин томошабоп бўлди”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувдан сўнг “бургутлар” ҳимоячиси Азамат Исроилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Мураббийимизнинг туғилган кунига муносиб совға тайёрлаш мақсадида фақат ғалаба учун ўйнадик. Лекин мезбонлар ҳам ўз уйида мағлуб бўлмаслик илинжида астойдил харакат қилди. Учрашув тенг курашлар остида ва шу билан бирга томошабоп бўлди. Омадимиз келиб 8-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришдик. Аммо кейинчалик ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Рақиб футболчилари кўпроқ стандарт вазиятларда яхши ўйин намойиш этди. Голларни ҳам стандарт вазиятлардан сўнг уришди. 

- Аммо иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришни уддаладик. Нима ҳам дердик Кубок ўйинида илк учрашувда сафарда дуранг қайд этиш ҳам аслида ёмон натижа эмас. Шу боис бу биз учун ғалабага тенг бўлди. Кейинги ўйин олдидан руҳий устунлик бериши турган гап. “Қизилқум” билан Андижонда жавоб ўйини турибди. Насиб қилса ўз мухлисларимизни қувонтирамиз. 

- Энди кейинги эътиборимизни “Қўқон-1912”га қарши кечадиган баҳсга қаратган холда, бўлажак учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Аҳамияти юқори бўлган ўйинда фақат ғалаба керак. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш ниятимиз бор. Рақибни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкин, сафардан ғалаба билан қайтса бўлади – дейди Азамат Исроилов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика