UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чампион бўларди"  1 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  4 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади” Янгиликлар

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади”

Кеча Андижон шаҳрида футбол бўйича фахрийлар ўртасида “Андижон” – “Қўқон” ўйини бўлиб ўтди. Олдин хабар берганимиздек, мазкур ўйин поёнига етмасдан туриб, тугаган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Қўқон” фахрийлар жамоасининг ўйновчи мураббийи Азамат Аширматов билан суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтганда, Андижондаги баҳсда ҳакамликдан қониқмадик – дейди Аширматов. Шу боис ўйин тугамасидан туриб, майдондан чиқиб кетдик. Учрашувни Акмалжон (Акмал Раҳимов назарда тутиляпти - муаллиф) бошқариб борди. Қанотларда унга ким кўмаклашганини очиғи билмайман. Танимадим. Бизни ўйин давомида кўпроқ айнан ушбу қанот ҳакамлари ажабтовур қарорлари билан ажаблантирди. Тўғри, бош ҳакам ҳам хатоларга йўл қўйди. Ҳаммасидан кўра, лайнсменлардан жабр чекдик.

- Ҳакамларни ўйинга ким тайинлайди?

- ЎФФ. Лекин водийдаги ўйинларга андижонлик Алижон Маражабовни назоратчи этиб тайинланган. Ўйинларни қайси ҳакам бошқариб боришини айнан шу киши ҳал қилади. Ваҳоланки Маражабов “Андижон” фахрийлар жамоасида ҳам ишлайди. Илгари бундай ўйинларни биринчи лига ёки олий лига ўйинини бошқариш учун Тошкентдан келган ҳакамлар бошқариб, сўнгра уйига кетишарди. Бу йил эса маҳаллий ҳакамлар бошқариши тўғрисида регламентда ёзилган. Шу боис Қўқон ва Андижондаги ўйинларни маҳаллий ҳакамлар бошқарди.

- Ўйин қандай ўтди ўзи?

- Тан олиш керак, Андижон шу куни устунлик қилди, ўйин бўйича. Лекин ҳакамлар кўмаги билан. Мисол учун иккинчи бўлимнинг тўхталишларига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб бердим деди. Ваҳоланки ўйин 5 дақиқадан ҳам ўтиб кетганди. Аслида фахрийлар ўртасидаги ўйинларнинг ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлади. Лекин биласизми шу куни иккинчи таймда 35 дақиқадан ҳам кўп ўйнадик. Андижонликлар тўртинчи голни урмагунига қадар ўйин давом этди. Бунга чидаб тура олмадик. Футболчиларимиз ҳакамлар бригадасига эътироз билдира бошлади ва шу тариқа майдонни тарк этишга қарор қилдик. Бор гап шу.

- Ушбу жуфтлик ғолиби, Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичида иштирок этади. Пойтахтга энди қайси жамоа боради?

- Энди бу масала пайшанба куни ЎФФда ҳал этилади дейишди. Учрашув видео тасмаси бор. Мутахассислар айнан ўша дискни кўриб чиқиб, кейин бир хулосага келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика