UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Осиё кубоги. Бугун Қувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2

Азамат Алланиязов фаолиятига назар Янгиликлар

Азамат Алланиязов фаолиятига назар

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланадиган Азамат Алланиязов 2010 йили Олий лига вакили "Насаф" жамоасига йўл олди ва шундан сўнг унинг Олий лигадаги саргузаштлари бошланди.

Азамат 2011 йили клуб таркибида чемпионатда "Андижон"га қарши меҳмондаги учрашувда 21 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди. Ўша мавсумда у Анатолий Демяненко қўл остида ОФК кубогида зафар қучди. Гарчи бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган бўлсада, мусобақа олтин медали унинг шахсий музейидан жой олди.

Кейинги мавсумда эса жамоадаги кучли раоқбат туфайли Биринчи лига иштирокчиси "Насаф-2" таркибида тўп сурди.

2013 йили қорақалпоғистонлик футболчини асосий таркибга жалб эта бошлади. У чемпионатда 23 учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйди ва мавсум кашфиётларидан бирига айланди. Эътиборли жиҳати у гол урган 10 та ўйиннинг 9 тасида "Насаф" 3 очкони қўлга киритди. Бу унинг фалиятидаги энг омадли мавсум бўлди.

Кейинги мавсумда эса унга жароҳатлар панд берди. Мавсум давомида 13 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи атиги иккита гол урди. Унинг голлари меҳмонда "Нефтчи" ва "Бухоро"га қарши ўйинларда жамоасига ғалба келтирди. Ўша мавсумда у "Ал-Жаиш" билан ўйинда Осиё Чемпионлар лигасидаги илк ўйинини ўтказди. Бироқ шу куни қаршиликлар меҳмондан қақшатқич мағлубият (1:5) билан қайтишди.


2015 йили жароҳат туфайли биринчи даврани деярли ўтказиб юборган ҳужумчи иккинчи даврада яна ўзини кўрсата бошлади. 14 ўйинда майдонга тушган Азамат "Олмалиқ" ва "Қизилқум"га биттадан, "Қўқон-1912" ва "Шўртан"га иккитадан гол уришга эришди. Шунингдек у кубок ўйинларида "Пахтакор-2" билан ўйинда "дубл" қайд этиб, ярим финалда "Локомотив" дарвозасини ҳам ишғол қилди а жамоасининг финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди. Якунда эса у "Насаф" билан бирга Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

2016 йили Алланиязов яна асосий таркиб ўйинчисига айланди. Бироқ бу мавсумда унинг голлари сони анча камайди. Чемпионатда 21 ўйинда у тўрта гол урди холос. "Олмалиқ", "Андижон", "навбаҳор", "Бухоро" бу Азаматдан жабр чеккан клублар. Кубокда у "Нефтчи" билан Фарғонада кечган ўйинда "дубл"га эришди. Осиё Чемпионлар лигасида эса тўртта ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади. Шу тариқа Азаматнинг "Насаф"даги саргузаштлари ўз ниҳоясига етди.

Алланиязов 2017 йилги мавсумни "Қизилқум" жамоасида бошлади. У чемпионатда омадли бошлади. Дастлабки икки турда ЪПахтакор" ва "Навбаҳор" билан ўйинлрда гол урди. Бироқ кейинчалик ўзининг голсиз церийасини бошлаб юборди. Кейинги 12 ўйинда гол ура олмаган ҳужумчи мавсумнинг иккинчи қисмини "Бухоро"да давом эттирадиган бўлди.

"Бухоро" сафида у ҳозиргача чемпионатда 9 ўйинда майдонга тушиб, "Нефтчи" билан ўйинда гол урди. Ҳужумчи охирги пайтларда гол уриш қобилиятини йўқотиб қўяётгандек гўё. Бироқ 28 ёшли ҳужумчи айни пайтда айни кучга тўлган даврда. Келаси мавсумда биз яна голеодор Алланиязовни кўрамиз деб умид қиламиз.

Алланиязов фаолиятига оид статистик фактлар

- Алланиязов Ўзбекистон чемпионатларида жами 95 учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 26 та гол ёздириб қўйган. Клублардаги натижалари: "Насаф" (72-23), "Қизилқум" (14-2), "Бухоро" (9-1).

- Ҳужумчи Ўзбекистон кубоги ва суперкубоги мусобақаларида 21 ўйинда 6 та голга муаллифлик қилган. Клублардаги натижаси: "Насаф" (19-6), "Қизилқум" (1-0), "Бухоро" (1-0)

- Азамат Чемпионлар лигасида жами 5 учрашувда майдонга тушган.

- А.Алланиязов фаолияти давомида Олий лига жамоалари сафида 121 беллашувда иштирок этиб, 32 гол урган. У "Насаф"да 29, "Қизилқум"да 2 ва "Бухоро"да 1 голга муаллифлик қилган.

- Футболчи чемпионатда 9, кубокда 6 ўйинда ва Чемпионлар лигасида бир марта огоҳлантирилган. Эътиборли жиҳати у бирор марта ҳам ўйиндан четлатилмаган.
- Олий лигадаги илк голини "Металлург" жамоаси дарвозасига йўллаган.

- Ҳужумчи жами 16 та клуб дарвозасини ишғол қилган. Улар орасида 15 таси Олий лига жамоалари ҳисобланса, фақатгина биттаси Биринчи лига клубидир.

- Азаматнинг севимли жамоаси "Шўртан" ҳисобланади. У Ғузорликлар билан ўйинларда 5 та гол уришга муваффақ бўлган. Ундан кейинги ўринларда "Нефтчи" (4 гол) ва “Бухоро" (3 гол) жамоалари эгаллаб турибди. Қолган клубларга урган голлари сони эса қуйидагича: "Динамо" (2), "Қизилқум" (2), "Олмалиқ" (2), "Қўқон-1912" (2), "Навбаҳор" (2), "Чилонзор" (2), "Металлург" (1), "Гулистон" (1), "Металлург" (1), "Андижон" (1), "Пахтакор" (1), "Локомотив (1).

- Футболчи "Насаф" билан бир мартадан ОФК кубоги, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон суперкубогида зафар қучди. Шунингдек икки марта Ўзбекистон кубоги вице-чемпиони ва тўрт бора Ўзбекистон чемпионати бронза медалига сазовор бўлди.

Алланиязов фаолиятига оид қизиқарли фактлар

- Биринчи маошини "Орол"да олган. Ўша пайтда у 150 минг сўм ойлик олган.

- "Насаф" таркибидаги илк маоши эса 175 минг сўм бўлган.

- Қайси рақамда тўп суришига аҳамият бермайди.

- Голларини кимгадир бағишламайди. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш деб ҳисоблайди.

- Мадриднинг "Реал" жамоасига мухлислик қилади.

- Севимли футболчилари сифатида Криштиану Роналду ва Златан Ибрагимовични билади.

- Азамат "инстаграм"дан фойдаланади. У шу кунга қадар ўз саҳифасида 96 та расм жойлаштирган. Уни кузатувчилар сони эса у қадар кўп эмас - 259 та.


Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика