UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди? Янгиликлар

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди?

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Азамат Алланиязов учун ортда қолган мавсум қандай кечди? Қуйида бу ҳақда бироз мулоҳаза юритамиз.

Охирги 4 мавсум давомида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида Олий лига ўйинларида 23 та голга муаллифлик қилган Азамат 2017 йилни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида бошлади.

Мавсум Алланиязов учун жудаям омадли бошланди. 1-турда Тошкентда "Пахтакор" билан кечган ўйиннинг 34 дақиқасига келибоқ қорақалпоғистонлик футболчи гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Гарчи ана шу ўйинда меҳмонлар имкониятни бой беришган бўлсада, ҳужумчи учун дебют ўйини омадли чиқди.

Иккинчи турда "Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ ҳисоб очилди ва бу голга айнан Азамат муаллифлик қилди. Бу сафар навоийликлар уч очкони қўлга киритишди.

Шундан сўнг ҳужумчи биринчи даврада яна 12 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ бу ўйинларда унга гол уриш насиб этмади. Алланиязов биринчи даврада 9 ўйинни асосий таркибда бошлаб, барчасида алмаштирилган бўлса, 6 та баҳсни захира ўриндиғида бошлаб, шуларнинг 5 тасида майдонга туширилди. 14 ўйинда 2 та гол урган ҳужумчи "Нефтчи" билан ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Кетма-кет 12 та ўйинда гол ура олмаган футболчи иккинчи даврада Навоийни Бухорога алмаштирди. Бухороликлар таркибидаги дебют ўйинида меҳмонда "Олмалиқ"қа қарши учрашувга тўғри келди. У ўйиннинг 75 дақиқасида Иван Нагаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.

"Нефтчи" билан меҳмонда кечган беллашувнинг 46 дақиқасида Азамат яна Иваннинг ўрнига майдонга тушди ва ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада гол уриб жамоасига муҳим ғалабани келтирди. Шундан сўнг 9 та голсиз серияни бошдан кечирган ҳужумчи чемпионатнинг охирги турида "Сўғдиёна" билан ўйиннинг 55 дақиқасида Саламат Қутибаевнинг ўрнига майдонга тушди ва орадан 15 дақиқа ўтиб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Иккинчи даврада "Бухоро" либосида 12 ўйинда 2 та гол киритган Азамат “Обод" билан тўқнашувда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


Статистикалар
- Азамат Алланиязов Ўзбекистон чемпионатининг ортда қолган мавсумида 26 та учрашувда 1081 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилиб 4 та гол киритди ва иккита сариқ карточка билан "сийланди".
- У 9 учрашувни асосий таркибда бошлаб, 17 тасида захирадан майдонга тушди.
- Алланиязов мавсум давомида бирорта учрашувни ҳам тўлиқ ўтказмади.
- Азамат мавсум давомида 4 марта Нагаевнинг, 3 бора Қутибаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.


Фурқат Юсупов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика