UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Азамат Абдураимов: "Шогирдларимда гол уриш иштиёқи юқори бўлди" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Шогирдларимда гол уриш иштиёқи юқори бўлди"

“Андижон” ва “Орол” жамоалари ўртасидаги учрашув майдон эгаларининг ўта йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди.
Табиийки, 7:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоамиз устози Азамат Абдураимовнинг кайфияти чоғ эди. Бош мураббий ўйин тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Бугун сунъий қопламали майдонда тўп сурганимиз ўйин осон ўтмаслиги маълум эди. Шу боис биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Қолаверса, бугунги баҳсда ёш ва янги ўйинчиларни синаб кўришга қарор қилганим учун айрим етакчиларимизни захирадан қолдиргандим. Аммо иккинчи таймда йигитлар ўз ўйинини намойиш этиб рақиб дарвозасига бир нечта голлар киритишди. Албатта, ўйиндан ва натижадан тўла қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи босқичда рақиблар дарвозасига 4тадан ортиқ гол урмагандик. Мени хурсанд қилгани, бугун шогирдларимда иштиёқ юқори бўлди ва ўта йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Ўйлайманки, кейинги учрашувда ҳам йигитлар мана шундай сермаҳсулликни давом эттиришади.
Жамоамиз етакчиси Баҳром Абдураҳимовда жароҳат борлиги учун майдонга туша олмади. Албатта унинг йўқлиги билинди. Баҳром ҳозир соғлигини тикламоқда ва тез орада у сафга қайтади.

Сардор Соипов, Акром Комилов ва Даврон Усмонов каби янги футболчилар бугун дебют ўйинини ўтказишди. Дастлабки учрашувда улар ёмон таассурот қолдиришмади. Масалан, Сардорда биринчи таймда гол уриш учун яхши имконият ҳам бўлганди. Лекин вазиятдан унумли фойдалана олмади. Албатта, дебют учрашувдаёқ янги жамоа ўйинини мослашиш осон эмас. Ишонаманки, улар ўйиндан-ўйинга янада яхши тўп суришади ва жамоада ўз ўрнини топа олишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика