UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  161 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  2 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  3

Аза-ю байрамни умумлаштирган кун Янгиликлар

Аза-ю байрамни умумлаштирган кун

25 апрель "Барселона" тарихида шундай кун.

Бугун клуб тарихида икки киши, уларнинг хизматлари, клубда ўтказган йиллари алоҳида эсланади. 

Йохан Кройфф. Нидерландия футболи, "Аякс" ва "Барселона" афсонаси, "Олтин тўп"нинг 3 карра соҳиби, тики-така услубининг асосчиси 1947 йилнинг 25 апрелида туғилган. У "Барса"да 5 йил (1973-78) тўп тепди, 8 йил (1988-96) мураббий сифатида ишлади. 24 март 2016 йилда вафот этган.

Унинг футбол ривожига қўшган энг катта ҳиссаси тики-така услубини ихтиро қилганидир. Тўғри, ёш мухлислар назарида кейинчалик бу услубни такомиллаштирганларнинг фонида Кройфф номи эсланмай қолиши мумкин. Аммо "кўк-анорранглилар" лагерида Йоханнинг ўз даражасида эътироф этилиши сир эмас. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида "Ноу Камп"да (баландлиги 3,5 метрлик) ҳайкали ўрнатилди, "Барселона"нинг заҳира жамоаси ўйнайдиган "Мини Эстади" стадиони ўрнида янги "Йохан Кройфф" ўйингоҳи қурилди. 

Клуб тизимида бугунги куннинг бир қисми унинг хизматлари эсланиши, Кройфф шахсияти ҳақида материаллар эълон қилиниши билан ўтса, иккинчи қисмида бошқа киши асосий саҳнага чиқади.

Тито Виланова. Клуб тарбияланувчиси, 2007-13 йилларда жамоа мураббийлар штабида фаолият юритган ва 2012-13 йилги мавсум якунида Испания чемпионига айлантирган мутахассис 2014 йилнинг айни кунида (саратон касаллиги оқибатида) ҳаётдан кўз юмганди.

Тито буюкликда Кройфф билан баҳслаша олмайди, аммо унинг вафот этган куни клуб мухлислари учун ўзгача қадрли экани маълум бўлганди. Балки, эрта ўлим унинг қадрини суньий тарзда ошириб юборгандир. Айтишим мумкинки, "Барселона" мухлисларининнг Мессини кашф қилганлардан бири Франк Райкард, клуб билан треблга эришган Энрике, ҳатто Пеп Гвардиола ҳақидаги танқидий фикрларини эшитдим, ўқидим. Аммо Тито ҳақидаги салбий фикрларни эслолмайман. Гарчи клуб тарихидаги энг катта шармандаликлардан бири "Бавария" катастрофаси (7:0) унинг номи билан боғлиқ бўлса ҳам...


Марҳамат, сизда ҳам бу мавзуда фикрлар бўлса, ўртоқлашинг.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика