UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  1 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  5 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  10 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  13 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади Янгиликлар

Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг финали 24 октябрда ўтказилади

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Севинч" жамоалари етиб келишди.

Чемпионлик пойгасида ҳам жиддий рақобат қилаётган мазкур икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинга бўлган қизиқиш катта.

Режага кўра финал ўйини 25 ноябрь куни ўтказилиши керак эди. Тақвим бўйича 17-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар ўртасида CAFA кубоги бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ, айрим сабабларга кўра Бишкекдаги мусобақа кейинроққа қолди. Натижада октябрь ойининг юқорида келтириб ўтилган кунларида бўшлиқ юзага келди. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ўзаро келишиб, мана шу вақт оралиғида мамлакат кубогининг финал учрашувини ўтказишни лозим деб топди. Бу қарор шунингдек кубок финалининг ноябрь ойи сўнггига қолиб кетмаслигини ҳам таъминлаб беради. Ўз навбатида Тошкент ва Қарши жамоалари ҳам юқоридаги қарорни қўллаб-қувватлашди.

Шундан келиб чиқиб, 24 октябрь — пайшанба куни финал учрашуви Тошкентдаги "Тўқимачилик" стадионида ўтадиган бўлди. Беллашув соат 15:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика