Аёллар футболи. Осиё чемпионатига чиққан 5та жамоа маълум
25 сен 2021 12:02
Янгиликлар
Аёллар футболи. Осиё чемпионатига чиққан 5та жамоа маълум
Маълумки, келаси йил Ҳиндистонда аёллар футболи бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақа 20 январь - 6 февраль оралиғида ўтказилади. Ҳозирда Осиё чемпионатига саралаш давом этмоқда. Бугунги кунга келиб мезбон Ҳиндистондан ташқари Осиё чемпионатида иштирок этадиган яна бешта жамоа маълум бўлди. Булар - Япония, Австралия, Хитой, Жанубий Корея ва Филиппин.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўтган саралаш баҳсида Жанубий Кореяга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, қитъа биринчилигига чиқа олмади. Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган мусобақада жами 12та жамоа қатнашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар