"Айнтрахт" "Реал" ёки "Ливерпуль" билан ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
19 май 2022
Германиянинг "Айнтрахт" жамоаси Европа лигаси бош совринини қўлга киритди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг германияликлар 10 август кунги Европа суперкубогида ўйнайдиган бўлишди. 

Хельсинки шаҳрида ўтказиладиган ўйинда "Айнтрахт"га "Реал" ёки "Ливерпуль" рақиблик қилади. Ушбу икки клуб ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 28 май куни ўтказилади.

Европа суперкубоги илк маротаба Финляндияда ташкил этилади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia