UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  6 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"

Про лиганинг 18-тури доирасида "Жайхун" – "Локомотив" (2:5) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

"Илк навбатда "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Бугун ғалаба "Локомотив"га кўпроқ керак эди ва улар биздан ҳар томонлама устунлик қилди. Улар ўз маҳорати орқали Суперлигага вазифа қўйган жамоа эканлигини исботлашди. Бизнинг эса кучимиз шу. "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди. Бундай жамоалар билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун кўп йиллар керак бўлади", – деди Нурбаев.

- 4:0 дан кейин жамоа 2 та гол уришга эришди. Бу нима билан боғлиқ?

- Рақиб қандай ўйнашга йўл берса, шундай ўйналади, дейишади-ку. 4 та гол фарқидан кейин улар бўшашди. Голларимизни жарима майдончаси ташқарисидан урдик. Бу голларни ўйланган комбинациялар орқали урилди дея олмайман. Узоқдан тепилган зарбалар кириб кетди. 

- Сўнгги 10 дақиқада ичингиздаги ҳиссиётларингиз қандай бўлди?

- Иккита гол ургандан кейин дурангга умид пайдо бўлганди. Кейин "Локомотив" футболчилари маҳорати ўзини кўрсатди. 

- Бу мавсумда жамоангиз "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўйнади ва бир марта очко ҳам олди. "Жайхун" бу ўйинларда ўзига қандай дарслар олди?

- Биз ҳар ўйинда дарс оламиз. Футболчиларга бир ўйин билан тўхтаб қолмасликни, "Локомотив" каби жамоаларга қарши ўйинларда ўзларини кўрсатишини, балки, кимнидир Суперлигага олиб кетишлари мумкинлигини айтганмиз. Нафақат "Локомотив", балки, Суперлиганинг бошқа жамоалари, термалар ҳам бор. Ўзи жамоани ўз қўлимга олишдан мақсад ҳам шу эди. Ҳар ўйиндан олдин руҳий томондан ҳам шунга тайёргарлик кўрдик. Бизда бор имкониятимиз шу, барчаси маҳаллий футболчилар. Бир нималар ярата олмаймиз. Футболчиларимнинг "Арал"га кетишини истамасдим, иложи бўлса Суперлига жамоалари ва турли ёшдаги термаларга чақирувлар. "Арал"ни сўнгги вариант сифатида қабул қилиш керак. Бизда исталган пайтда ўйнаши мумкин. Четга кетишлари керак, бунинг учун ўзларини кўрсатишлари керак. Мени ҳафа қиладиган нарса - Суперлига жамоаларида бирорта қорақалпоқ футболчиси йўқ. Истардимки, Суперлигада қорақалпоғистонлик футболчилар ўйнашсин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
27 окт 19:44:22
Жамшид Jamshid
Суперлигага пули бор ёки Эски футболчини боллари уйниди хозирги пайтда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика