“Аякс”нинг еврокубоклардаги антирекорди янгиланди

Eldor Akmurzayev
5 окт 2022, 09:55
Чемпионлар Лигаси 3-турида “Аякс” уйда “Наполи”га 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар сафида Муҳаммад Қудус рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, неаполликлар сафида Жакомо Распадори дублга эришди ва Жованни Ди Лоренцо, Пётр Зелиньски, Хвича Кварацхелия ҳамда Жованни Симеоне ўз номини таблога ёздирди.

Амстердамликлар тарихда илк бор еврокубок доирасидаги учрашувда ўз дарвозасидан 6 та тўп олиб чиқди. Бундан олдинги антирекорд 1980 йил “Бавария” билан баҳсда қайд этилганди – 1:5.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live