"Аякс" "Вильярреал"нинг асосий дарвозабонини харид қилди
07 янв 2023 00:30
Янгиликлар
"Аякс" "Вильярреал"нинг асосий дарвозабонини харид қилди
"Вильярреал" дарвозабони Херонимо Рульи "Аякс"га ўтди.
Бу ҳақда Нидерландия клуби сайти хабар бермоқда. 30 ёшли аргентиналик билан шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Испан ОАВ хабарига кўра, битим нархи 8 миллион еврони ташкил этган. "Вильярреал" бонус сифатида яна икки миллион евро олиши мумкин.
Рульи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 10та тўп олиб чиқди ва 7та "қуруқ" ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар