“Аякс” Суареснинг трансферига 15 млн евро сарфламоқчи

Eldor Akmurzayev
20 авг 2020, 20:40
Goal манбасига кўра, амстердамликлар собиқ ҳужумчисини қайтариш учун “Барселона” билан музокара олиб бормоқда.

Хабарда келтирилишича, “Аякс” Суаресни 15 млн еврога сотиб олмоқчи. 33 ёшли ҳужумчи каталонияликларнинг янги устози Рональд Куманнинг режаларига кирмаслиги айтилмоқда.

Аввалроқ, уругвайлик футболчига “Ювентус” қизиқаётгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal