"Аякс" ўз тарихида 36-марта Нидерландия чемпиони бўлди

Aziz Tukhtamuradov
12 май 2022, 08:29
"Аякс" навбатдаги чемпионликни нақд қилди.

Жамоа ўз тарихида 36-маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 

Эрик тен Хаг жамоаси чемпионат тугашига бир тур қолганида "Херенвен"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Амстердамликлар кетма-кет учинчи йил мусобақа ғолибига айланишди. 

36 та чемпионлик - мамлакат рекорди ҳисобланади. Бу борада иккинчи натижани 24 марта олтин медални қўлга киритган ПСВ қайд этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг келаси мавсумдан бошлаб "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›