

Жамоа ўз тарихида 36-маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Эрик тен Хаг жамоаси чемпионат тугашига бир тур қолганида "Херенвен"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Амстердамликлар кетма-кет учинчи йил мусобақа ғолибига айланишди.
36 та чемпионлик - мамлакат рекорди ҳисобланади. Бу борада иккинчи натижани 24 марта олтин медални қўлга киритган ПСВ қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг келаси мавсумдан бошлаб "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради.



