Австралияга мағлуб бўлган БАА терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилди

Aziz Tukhtamuradov
28 мар 2017, 16:46
Бугун БАА терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Австралия терма жамоасига сафарда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


7 та ўйиндан сўнг 9 очко жамғарган БАА терма жамоаси ўз имкониятларини кескин тушуриб юборди. Шу сабабдан ҳам мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али истеъфога чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мураббий БААнинг "олтин авлоди" бош мураббийи ҳисобланади.

Айнан унинг қўл остида БАА ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионига айланган. Шунингдек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини Тошкентда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда Рио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›