Австралия бош мураббийи: "Биз тўрт йил олдин чемпион бўлгандик, энди янги мусобақа бошланмоқда"

Narzulla Saydullayev
5 янв 2019, 18:31
Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Иордания - Австралия учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Австралия устози Грэм Арнольд иштирок этди.

"Биз тўрт йил олдин ўз майдонимизда чемпион бўлгандик. Бу Австралия учун ажойиб хотира. Аммо тўрт йилда жамоада кўп нарса ўзгарди.



Тарихни унутиб, келажакка қараймиз. Олдинда Осиё Кубоги турибди. Барчамиз мусобақага тайёрмиз.



Мэтью Леки жароҳат олган ва Иордания билан ўйинда майдонга туша олмайди. Аммо унинг тикланиш жараёни яхши кечмоқда. Иккинчи турдан олдин эса унинг ҳолатига қараб хулоса қиламиз", - дейди Грэм Арнольд.



Иордания бош мураббийи: "Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади деб умид қиламан"

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›