UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  6 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  5 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  16 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради Янгиликлар

Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Футбол ҳакамлари маркази томонидан 2025–2026-йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ОАВ вакиллари учун семинар ташкил этилди.

Тадбир ФИФА таркибидаги халқаро футбол қоидаларини белгиловчи ташкилот — IFAB томонидан тасдиқланган ўйин қоидаларига киритилган муҳим ўзгаришлар юзасидан журналистлар, шарҳловчилар ва медиа вакилларига батафсил маълумотлар бериш мақсадида ўтказилди.

Август ойидан Суперлига ва Пролига учрашувларида ҳам мана шу ўзгаришларга амал қилинади. Ўзгаришлардаги асосий жиҳатлардан бири шу бўлди-ки, эндиликда дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб турса рақиб жамоага бурчак зарбаси берилади.

Лекин, бу қоидага кўра, санаш дарвозабон тўпни ушлаб олиши билан бошланмайди. Балки, посбон тўпни олиб ҳеч қандай прессингга дуч келмаганидан сўнг бошланади.

Бош ҳакам 8 сонияни санаши ва ўша 8 сония тугашига 5 сония қолганда бармоқлари билан кўрсатган ҳолда овозини чиқариб 5, 4, 3, 2, 1 деб вақт тугаётганини санаши лозим. Агар бош ҳакам бармоқлари билан кўрсатиб санамаса дарвозабон 20 сония ушлаб турса ҳам рақибга бурчак зарбаси берилмайди. Ва бунда ҳакам айбдор бўлади.


Барча ўзгаришлар ҳақида БАТАФСИЛ



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика