UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  37 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Авазбек Ўлмасалиев: "Голимни акамга бағишлайман" Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: "Голимни акамга бағишлайман"

"Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив"га ғалаба келтирган гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авазбек, аввало гол урилган вазият ҳақида гапирсангиз.
- Аввало, айтишим мумкинки, жуда тез ҳужумга ўтдик. Темурхўжа Абдухолиқов тўп билан эди, яхши нуқтага очилдим ва тўпни сўрадим. Бир рақибдан ўтгандан кейин ўйлаб ҳам ўтирмасдан зарба йўлладим. Миямда фақатгина гол ҳақида ўйлар бор эди.

- Жамоанинг Суперлигадаги вазифаси борасида нима дея оласиз? Янгиларнинг жамоага мослашуви қандай кечмоқда?
- Ғалаба учун майдонга тушяпмиз. Янгилар жамоага тезда мослашиб кетганини барча кўриб турибди, улар яхши ўйин кўрсатмоқда. Коллектив ҳақида ҳам шундай илиқ фикрларни айта оламан, навбатдаги ўйинларга ҳам шундай позитив кайфиятда тайёрланамиз. Асосий мақсад - исталган имкониятдан фойдаланиб, ғалабага эришиш.

- Жамоадошларингиз гол билан қай тариқа табриклади?
- Ҳа, барчадан табрик қабул қилиб олдим. Йўлдан учраган барча елкамни урди (кулади). Умуман олганда, барчаси ажойиб! Шундай рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Шуни айтишим керак, голимни акамга бағишлайман. У телевизор орқали ўйинни томоша қилиб турди. Акамни хурсанд қилганимдан жуда ҳам хурсандман.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика