UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  1 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  2 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  6 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  2 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  12

Аваз Агалиев: “Мухлисларнинг далдаси “Нефтчи” учун муҳим” Янгиликлар

Аваз Агалиев: “Мухлисларнинг далдаси “Нефтчи” учун муҳим”

“Нефтчи” ҳимоячиси “Бунёдкор”га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

–  Бу йилги Суперлига баҳслари ўзининг кескин курашларга бойлиги билан кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Ундан ташқари барча беллашувда телевидение орқали жонли эфирда кўрсатиляпти. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

–     Бундан албатта хурсандман! Чунки ҳамманинг ҳам стадионга келиш имконияти бўлмайди. Шу билан бирга футболни жамиятда янада оммалаштириш жараёни ижобий кўриниш олади. Авваллари фақат Тошкентдаги ўйинлар жонли эфирда кўрсатиларди. Шу сабаб вилоят жамоалари футболчиларини кўпчилик танимас эди. Умуман олганда трансляцияларнинг жорий этилишига ижобий баҳо бераман.

– Миллий чемпионатимизнинг номи Олий лигадан Суперлигага ўзгарди. Шу қатори чемпионатнинг савияси борасида ҳам ўсиш кузатилди деб ўйлайсизми?


– Чемпионатнинг нафақат номи балки ўзи ҳам ўзгарди. Ҳозир жамоалар хатто бир очко учун қаттиқ кураш олиб боришмоқда. Айни пайтда дуранг натижага эришиш ҳам қийин саналади. Мисол учун амалдаги чемпион “Локомотив” ўз уйида дуранг ўйнади, “Пахтакор” эса сўнгги турда мағлуб бўлди.

– Ўтган йилга нисбатан бу йил мухлислар стадионга кўпроқ келишмоқда. Ишқибозлар сонини стадионларда янада ошириш борасида яна нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?


– Мухлисга энг муҳими чиройли футбол ёқади. Агар майдондаги рақобат қизғин кечса, хар қандай ишқибознинг эътиборини торта олади. Мен шундай фикрдаман.


– “Нефтчи”ни Фарғонада “Бунёдкор”га қарши ўйин кутмоқда…

–  Қийин ўйин бўлади. “Бунёдкор”га ҳам бизга ҳам осон рақобат кечмайди деб ўйлайман. Фарғона жамоаси сафида кўплаб кучли ва маҳоратли футболчилар талайгина бўлгани билан барибир янги таркиб ҳисобланади. Ўйинимиз секин-аста шаклланиб бормоқда. “Насаф”га қарши ўйинда қандай беллашган бўлсак, Тошкент клуби билан ҳам мана шундай курашамиз. Насиб қилса, бўлажак турда ўз ғалабамизни нишонлаймиз.

– Фарғоналик мухлислар ҳақида фикрингиз?


– “Машъал” сафида Водийга кўп келганман. Хар доим стадионлар тўлиб тошади. Мухлислар ўз жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришади. Ўзим ҳам “Нефтчи”да тўп суриб Водийда футболга бўлган муносабат ҳақидаги фикрга яна бир бор амин бўлдим. “Насаф” билан очилиш ўйинида муҳитни кўрдик. Мухлисликка гап йўқ. Футболда ишқибозларнинг далдаси катта кўмак беради. Умид қиламанки, “Бунёдкор” билан учрашувда фарғоналик мухлислар стадионни тўлдиришади ва бизнинг ҳақиқий 12-ўйинчимиз бўлишади.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика