“Атлетико”га ПСЖ футболчиси керак
19 май 2020 07:58
Янгиликлар
Қайд этилишича, Мадриднинг “Атлетико” клуби ПСЖ ҳимоячиси Левен Курзава билан шартнома имзолаши мумкин. 27 ёшли ҳимоячининг Париж клуби билан шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади. Футболчи эркин агент сифатида Мадрид клуби сафини тўлдириши мумкин. Унинг хизматларига айни дамда “Арсенал”дан ҳам қизиқиш бор.
Курзава жорий мавсум ПСЖ сафида Лига 1 нинг 14 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди.
Фикрлар