"Атлетико" ёзда Альбани сотиб олиши мумкин
18 май 2023 19:18
Янгиликлар
"Атлетико" ёзда Альбани сотиб олиши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба кейинги мавсумда ҳам Ла Лигада ўйнаш эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳақда журналист Ферран Мартинес хабар берди.
Футболчига "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг маошини 60 фоизга қисқартиришмоқчи, Альба бу шартларга рози бўлишга тайёр эмас. "Барселона" ҳимоячини сотиши мумкин.
34 ёшли испаниялик футболчи 2012 йилдан буён "Барселона" сафида тўп тепади. У жорий мавсум Ла Лигада 22 та ўйинда иштирок этиб, 2 та тўп киритди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи – 5 миллион евро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар