“Атлетико” январда “Арсенал” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
24 дек 2020 21:40
Янгиликлар
“Атлетико” январда “Арсенал” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
“Тўпчилар” аъзоси Энсли Мэйтленд-Найлз қишки трансфер ойнасида Ла Лигага йўл олиши мумкин.
У ижара асосида “Атлетико”га ўтиши кутилмоқда. Мадридликлар футболчини Киран Триппьерга алтернатив вариант сифатида кўрмоқда. Триппьер пул тикиш билан боғлиқ қоидаларни бузгани учун 10 ҳафтага дисквалификация қилинганди. Мэйтленд-Найлз ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаши мумкин.
23 ёшли футболчи жорий мавсум лондонликлар либосида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 та самарали узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар