"Атлетико" яна бир харидни амалга оширди, аммо футболчи кейинги йили жамоага келади

Alisher
5 июн 2019, 18:45
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси янги ҳужумчи харид қилди.

"Матрасчилар" Мексиканинг "Атлетико Сан-Луис" жамоаси ҳужумчиси Николас Ибаньесни харид қилди. Аммо 24 ёшли аргентиналик футболчи "Сан-Луис"га қайта ижарага берилди ва у 2020 йил январгача ижара мақомида тўп тепади.

Ибаньес 2018 йил январда "Ла Плата" жамоасидан келиб қўшилган ва шундан буён 47та ўйинда 28та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe