"Атлетико" Хименесни 60 миллион еврога баҳолади
02 июл 2022 21:20
Янгиликлар
"Атлетико" Хименесни 60 миллион еврога баҳолади
"Атлетико" ёзги трансферлар учун пул йиғишга бир нечта асосий ўйинчиларни сотишни кўриб чиқмоқда.
Клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилардан бири – марказий ҳимоячи Хосе Мария Хименес.
"Матрасчилар" уругвайлик футболчини 60 миллион еврога баҳолашди. У клубнинг муҳим ўйинчиси сифатида қабул қилинади, аммо агар таклиф барча томонларни қониқтирса, у бошқа янги футболчиларни жалб қилиш имкони пайдо бўлиши учун сотилади.
Уругвайлик марказий ҳимоячи ўтган мавсумда ҳаво дуэллари, тўпни қабул қилиш ва олиб қўйишда "Атлетико" етакчисига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар