"Атлетико Минейро" Сампаолининг кетишини тасдиқлади. Мураббий "Марсель" билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди
24 фев 2021 11:40
Янгиликлар
"Атлетико Минейро" Сампаолининг кетишини тасдиқлади. Мураббий "Марсель" билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди
"Атлетико Минейро" бош мураббийликдан Хорхе Сампаолининг кетаётганини эълон қилди.
60 ёшли аргентиналик мутахассис ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилади, Бразилия клуби эртага Сампаоли қўл остидаги сўнгги ўйинини ўтказади.
Мураббий "Атлетико"га 650 минг евро товон пули тўлайдиган "Марсель" билан икки йиллик битим борасида келишувга эришди.
"Марсель"нинг олдинги бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш клубдан февраль ойининг бошида кетган эди. Клуб 25 ўйиндан сўнг Лига 1'да 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар