

"Матрасчилар" раҳбарияти футболчининг ўйинларидан қониқмоқда ва унга яхшиланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Кўплаб Европанинг топ-клублари қизиқишига қарамасдан, Льоренте "Атлетико"дан кетмоқчи эмас. Хабарларга кўра, менежерлар ўйинчини қадрлашади ва унинг вакиллари билан маоши оширилган ҳолда битимни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
26 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.




