UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  0 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10

"Атлетико" коронавирус пандемияси даврида вафот этган 32 мухлисининг аъзолик рақамларини сақлаб қолади Янгиликлар

"Атлетико" коронавирус пандемияси даврида вафот этган 32 мухлисининг аъзолик рақамларини сақлаб қолади

Теглар :  Атлетико
Мадриднинг "Атлетико" клуби коронавирусдан вафот этган барча мухлисларини хотирлайди ва уларни шарафлайди.

Испан клубининг хабарига кўра, "Атлетико" пандемия даврида ҳалок бўлган 32 мухлиснинг клубга аъзолик рақамларини рамзий хотира сифатида сақлаб қўяди.

"Сўнгги бир неча ой давомида биз қийин кунларни бошдан кечирдик ва "Атлетико" оиласи COVID-19 оқибатларига бепарво бўлмади. Афсуски биз "Атлети"ни бутун тарихи давомида улуғвор қилган таниқли футболчилар ва мураббийлар, шунингдек баъзи клуб мухлисларимиз билан хайрлашишга мажбур бўлдик. Тез орада имкони бўлгунча клуб уларга рангларимизга содиқ бўлишгани учун миннатдорлик билдиради ва улар доимо қалбимизда мангу яшашади.

Пандемия даврида жамоамизнинг камида 32 мухлиси ҳаётдан кўз юмган. Янги мавсум бошида, ҳар йили июнь ойида клуб учун аъзо бўлганларнинг ўлим ҳолатлари ёки бекор қилинганлиги сабабли бўшаган рақамлари янги эгаларини топарди.

Аммо, бундай вазиятда клуб 2020/21 йилги мавсумда ҳам уларнинг рақамлари сақлаб қолади, улар хотираларда мангу яшашади ва клуб уларга миннатдорчилик билдиради", - дейилади "Атлети" хабарида.

"Атлетико" коронавирусга қарши кураш учун 20000та ниқоб хайрия қилди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика