

Маълумотларга кўра, "матрасчилар" франциялик ўрнига икки номзодни топиб қўйди. Асосий мақсад "Ювентус" форварди Пауло Дибала. Жорий мавсум у асосий таркибдаги жойини йўқотди. Захира варианти эса "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди.
Олдинроқ, Дибалага "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Икарди атрофидаги вазиятни "Ювентус" ва "Реал" кузатиб бормоқда.



