UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  4 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4

"Атлетико" бош директори "Реал"ни ҳакамларга таъсир кўрсатишда айбламоқда Янгиликлар

"Атлетико" бош директори "Реал"ни ҳакамларга таъсир кўрсатишда айбламоқда

"Атлетико" клуби бош директори Мигель Анхель Хиль Марин "Реал"ни Испания кубоги доирасидаги ўзаро ўйинда ҳакамларга таъсир кўрсатганликда айблади.

"Мен ҳакамларни жуда ҳурмат қиламан ва ишонаманки уларнинг ниятлари яхши. Аммо бошқа томондан бўлаётган ишларни кузатаётганлар шуни кўришлари мумкинки, сўнгги ўн йиллик давомида деярли бир ҳил вазият содир бўлмоқда. Афсуски, энди бундан хеч ким ҳайрон қолмаяпти, бу янгилик бўлмай қолди. Шунчаки, бўлган ишларни эслаш кифоя. 

"Реал" - атрофида кучлилар тўпланган клуб. Бу клуб атрофида доимо турли манфаатлар туради. Улар қарор қабул қиладиган инсонларга босим қилишади. Қарор қабул қилувчилар агар "Реал"га хато қилиб зарар етказиб қўйишса, уларни нима кутаётганлигини билишади. 

Тизим шундайки, "Атлетико"нинг ёлғиз ўзи буни ўзгартира олмайди. Биз ўз йўналишимизни кучайтиришимиз учун рақобат қилишимиз, курашишимиз, ишлашда давом этишимиз керак. Стадион ва клуб либосининг ранглари қарор қабул қилишда аҳамиятга эга бўлмаслиги лозим. 

Футболчиларимиз "Реал"га қарши ўйинда бундай босимдан зарар кўришди. 

Себальоснинг иккинчи сариқ карточкаси аниқ эди, баҳслашадиган вазият эмасди. "Реал" ўз уйида, "Сантьяго Бернабеу"да, Испания кубоги ярим финалига чиқиш учун ўйнаяпти. Уларни 10 киши қилиб қўйиш - жиддий иш", - деди Мигель Марина. 

Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги чорак финал доирасидаги ўйинда "Атлетико" "Реал"га 1:3 ҳисобида ютқазди. 

Ҳисобида битта сариқ карточка бўлган "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос 71-дақиқада ўз жарима майдони атрофида ўйин қоидасини бузди. Ҳакам Сесар Сото Градо футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатмади. Қўшимча вақтда эса "Атлетико" ҳимоячиси Стефен Савичга бир неча дақиқа ичида иккита сариқ карточка бериб, майдондан четлатди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика