"Аталанта" кейинги йил Азмунни ўз таркибига қўшиб олмоқчи
17 авг 2021 22:46
Янгиликлар
Эронлик футболчи Сардор Азмунни "Аталанта" клуби ўз таркибида кўрмоқчи. Аммо, жамоа Азмунни кейинги йил, эркин агент сифатида кўлга киритиш ниятида. Футболчининг ўзи эса, шу йилнинг ўзида Европанинг бирор клубига ўтишни мақсад қилган. "Зенит" ва форвард ўртасидаги шартнома якунланишига бир йил муддат бор. Аммо, Азмун эркин агент сифатида ўтадиган клуби билан қишдан бошлаб музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Аввалроқ, футболчининг "Байер" клубига ўтиши айтилганди. Бироқ, бундан бўлмади.
"Зенит" клуби эса ўйинчи билан янги битим имзолаш ниятида бўлиб турибди. Азмун ва унинг агентларини эса янги битим тузиш ниятлари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Азмун ўтган мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 6та ассист қайд этди.
Фикрлар