"Астон Вилла" Траоре учун 19 миллион фунт тўлайди
14 сен 2020 12:33
Янгиликлар
"Астон Вилла" Траоре учун 19 миллион фунт тўлайди
"Лион" ҳужумчиси Бертран Траоре "Астон Вилла"га ўтишга яқин.
Бирмингем клуби 25 ёшли футболчи учун 19 миллион фунт стерлинг тўлайди. Ўйинчининг ўзи 4 йиллик шартнома тузади.
Расмийлаштириш якунига етиши учун ўйинчига Буюк Британияга бориш учун виза керак, шу сабаб у 14 сентябрда у чет элда тиббий кўрикдан ўтади, чоршанба куни эса Бирмингемга йўл олади.
Буркина-Фасода туғилган ўйинчи олдин ҳам АПЛда иштирок этган, у Лондоннинг "Челси" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Вингер ўтган мавсум "Лион" сафида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.
Фикрлар