

Бирмингемликлар 36 ёшли тажрибали ҳимоячининг хизматларига эхтиёж сезмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Sky Sports нашри хабар тарқатди. Терри бу йил “Челси” клубида Англия чемпиони сифатида Лондон жамоасидаги фаолиятини якунлади.
Маълумот учун, “Астон Вилла” жамоаси Чемпионшипнинг якунланган мавсумида 13-ўринни эгаллади. Бирмингем клуби 2016 йилнинг апрель ойида Премьер-лигани тарк этган эди.




