"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади
28 дек 2025 01:17
Янгиликлар
"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади
"Астон Вилла" барча турнирларда кетма-кет 11 ғалабага эришиб, клуб рекордини такрорлади.
Унаи Эмери шогирдлари шанба оқшомида АПЛнинг 18-турида сафарда "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу орқали Бирмингем клуби кетма-кет 11 ғалаба қайд этиб, 1914 йилда амалга оширилган рекордни такрорлади. Бундай серия 1897 йилда ҳам бўлган.
30 декабрь куни "Астон Вилла" навбатдаги учрашувини АПЛ пешқадами "Арсенал" майдонида ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар