UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  4 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Асрор Ғофуров: “Янги жамоам ОЧЛда иштирок этади” Янгиликлар

Асрор Ғофуров: “Янги жамоам ОЧЛда иштирок этади”

Тажрибали ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров фаолиятини Бангладеш чемпиони “Башундхара Кингз” сафида давом эттиради.

Футболчи ушбу клуб билан шартнома имзолади. Шундан кейин Ғофуров билан боғланиб, янги жамоага ўтиши юзасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- Асрор, “Башундхарага” ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Мен бундан аввал “Саиф” клубида ўйнагандим. Чемпионат якунига етишига оз вақт қолганда, агентим “Башундхара”дан таклиф бўлаётганини айтиб қолди. Натижада, биз клуб томонидан берилган барча шароитларни кўриб чиқдик. Ҳаммаси мени тўлақонли қониқтирди ва келишувга эришдик. Биласиз, “Башундхара” янги мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Шу жиҳатлари мени янада ўзига жалб қилди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув бир йилга мўлжалланган. 

- Аввалги клубингиз сизни олиб қолишга ҳаракат қилмадими?

- Биласизми, “Саиф Спортинг” янги мавсумда Бангладеш Премьер-лигасида ўйнамайди. Клуб раҳбари федерациядан шундай қарорни олган ва улар чемпионатдан чиқиб кетди. 

- Чемпионат даражаси борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳаммаси яхши. Йилдан-йилга чемпионат ўйинлари қизиқарли бўлмоқда. Ривожланишда давом этмоқда. Бу йилдан чемпионатда легионерлар сони оширилди. Илгари 4 та футболчи ўйнаган бўлса, ҳозирда лимит 5 тага етказилди. Стадионлари яхши ҳолатга келтирмоқда. Тўғри, бу ерда крикет асосий спорт тури ҳисобланади. Шунга қарамай, футболга ҳам босқичма-босқич эътибор берилган. Клублар яхши легионерлар хизматига таянмоқда. 

- Бу ерда ўзбекистонлик футболчилар сони ошмоқда. Бунга асосий сабаб нимада?

- Бизда футбол анча юқори. Элдор Шомуродов ва Жалол Машарипов сингари футболчилар чет клубларида ўйнаб, футболимиз номини янада танитмоқда. Терма жамоамиз ҳам яхши натижалар қайд этмоқда. Қолаверса, Бангладешга келаётган футболчилар ҳам яхши ўйнамоқда. Ўзларини кўрсатмоқда. Табиийки, клубларда ўзбекистонлик чарм тўп усталарига ьўлган қизиқиши ортмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика