UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Навоийлик мухлислардан озгина сабр қилишларини сўраб қоламан"

Бангладеш давлатида чемпионлик ҳамда кубок соҳиби айланган сирдарёлик футболчи, айни вақтда Навоийнинг “Қизилқум” клубида тўп тепаётган Асрор Ғофуровга бир неча саволлар билан юзландик.

- Аввало легионерлик фаолиятигиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз. Чемпионлик ҳиссиётлари қандай бўлди?

- Албатта, сўнгги 3 йилни Бангладеш чемпионатида ўтказдим ва чемпионликни қўлга киритдим. Қолаверса, жамоамиз кубокни ҳам ютди. Қайси мамлакатда бўлмасин, чемпионлик жуда ҳам ёқимли бўлар экан. Байроғимизни ўзга давлатларда юқориларга кўтариш бу ҳар бир спортчининг орзуси бўлса керак. 

- Асрор Ғофуровнинг легионерлик фаолияти чўққига чиқаётган бир паллада унинг Ўзбекистон Суперлигасида, устига-устак жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган жамоада пайдо бўлиши қандай рўй берди ва нималар сабаб бўлди?

- Биласизми, биринчи навбатда менга она ватан соғинчи сабаб бўлди. Қолаверса, легионер сифатида юқори натижага эришиб қайтиш менимча яхши бўлса керак. Кейин 3 йил мобайнида Бангладешда бўлдим. Ундан ташқари 6 йил Туркияда тўп тепдим. Бу кам вақт эмас менимча, ундан ташқари оиладан шунча вақт четда бўлиш қийин.

-  “Қизилқум”дан ташқари таклифлар бўлмадими?

- Таклифлар бор эди. Асосан Индонезия, Таиланд ва Бангладешнинг ўзидан ҳам яхши чорловлар бўлди. Лекин юқорида айтганимдек юрт соғинчи мени ватанимга қайтарди.

- Асрор яна миллий чемпионатимизга қайтдингиз ва бир неча учрашувларда майдонга тушдингиз. Олдинги ва ҳозирги пайтларни солиштирсак, Суперлигада нималарни ўзгарганини кўрдингиз ёки нималар ҳали ҳамон ўзгаришсизсиз қолган?

- Охирги йилларда бизнинг чемпионатимизда ўзгаришлар жуда ҳам кўп. Масалан олдинлари майдонлар қанақа аҳволда эди, ҳозир қандай даражада. ВАР тизими футболимизга кириб келиши, майдонларнинг прожекторлари ва ҳар бир ўйиндан жонли трансляциялар барчаси футболимизнинг анчагина олдинга юриш қилганидан далолат беради. 

- Асрор Ғофуровни янги мавсумда яна легионер сифатида кўрамизми?

- Биласизми мен Суперлигага қайтишимнинг асосий мақсади унчалик кучли бўлмаган чемпионатда тўп тепиб, ўз формамни сал бўлсада пастга туширдим. Шу сабабдан ҳам мен Ўзбекистонда ўзимни яна қайта кашф қилмоқчиман. Шунинг учун ҳали бошқа давлатга кетишни режа қилганим йўқ. 

- Асрор Ғофуровнинг навоийлик футбол мухлисларига айтадиган гаплари борми?

- Бизнинг содиқ мухлисларга озгина сабр қилишларини ва биз уларга кўплаб ғалабали онларни тақдим қилишимизни айтиб ўтган бўлардим. Албатта улар учун севимли бўлган жамоасини Суперлигада, мавсум якунида яхши ўринларда кўришлари учун тинмасдан ҳаракат қилаётганимизни таъкидлаган бўлардим.

Шохруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика