UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  8 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  8 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  19 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Дастлабки бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз сони янада кўпайди ва иккита гол киритдик. "Навбаҳор-фарм" бутун ўйин давомида бизга бўш худудлар тақдим этмасликлари қийин эди. Сўнги дақиқаларда имкониятларимиз бўлди, фойдаландик ва ғалабага эришдик.

- Петровнинг захирада қолганлигига сабаб нима?

- Петров маҳоратли футболчи. Унда кичик жароҳат бор ва шу сабабдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик.

- "Машъал" охирги ўйинларда сўнгги дақиқаларга келиб гол ураяпти. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ, бундай кўрсатма бермаймиз. Ўйин бошиданоқ гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ фойдалана олмадик. Йигитлар сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатиш учун ўзида куч топа олаётгани бизни хурсанд қилади.

- Мавсум ўртасида жамоага келиб қўшилдингиз. Раҳбариятнинг муносабати қандай ва Сизга қанақа вазифа қўйилган?

- Раҳбарият футбол учун барча шароитни яратиб берган. Вазифани бажариш ўз қўлимизда. Минимум вазифамиз кучли бешликка кириш ва Суперлига йўлида охиригача курашамиз.

- "Машъал"нинг кучли учликка кириш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкон бор. Бироқ бизда ҳозир ҳужум билан боғлиқ муаммоларимиз мавжуд. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика