Асрор Алиқулов: “Олдинда қийин баҳслар бор”
21 окт 2019 20:59
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: “Олдинда қийин баҳслар бор”
А Про-лига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин “газчилар" бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.
Биз оғир баҳс бўлишини олдиндан кутган эдик. Жамоамиз анча ёш, улар ҳаяжонни енга олашадими деган ҳаёл ҳам бор эди. Рақибимиз қарши ҳужумда фаол ҳаракат қилади улар ҳимоясини ёриб ўтиш керак эди ва буни уддаладик. Биринчи бўлимда имкониятлардан унумли фойдаландик ва гол урдик. Иккинчи бўлимда бироз фаолликни йўқотдик бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳимояланишга мажбур эдик. Бу баҳс муҳлисларимизга ҳам ёқди деб ўйлайман. Йигитларга бугунги ўйин учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.Улар бу учрашувда борларини беришди. Ғалаба қозонган бўлсакда ҳали олдинда қийин баҳс турибди. Ўйлайманки кейинги учрашувларда ҳам бугунгидек фаол ҳаракат қиламиз ва ўз мақсадимизга эришамиз.
Бунёд Андаев ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар