UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  8 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Осон ўйин ўтказмадик. Йигитлар охиригача яхши ҳаракат қилишди. "Бухоро" Про лигада энг кучли жамоалардан бири. Бугун йигитлар ирода кўрсатишди.

- Легионерлар аксарият ўйинларда захирадан қўшилишаяпти. Бунга сабаб нима?

- Жамоавий боғлиқлик ва футболчиларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишларида бажаришимиз лозим бўлган ишлар бор. Легионерлар билан тил масаласида ҳам кичик муаммолар учраб турибди.

- Ҳумоюн Муртозаевга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Ҳумоюн шеригини ёнини оламан деб шундай ҳолга тушиб қолди. Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз. Бу вазиятда Муртозаев ўзини босиши керак эди.

- Сизнингча, ушбу мавсумда "Бухоро" кучлими ёки "Машъал"ми?

- Таркиб жиҳатдан "Бухоро" кучли. Лекин "Машъал"ни кучсиз деб айтмаган бўлардим. Ҳозир бизда ҳар қандай рақибга етарлича рақобат туғдира оладиган таркиб бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика