UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  0 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  13

"Локомотив" ҳозир фақат қоғозда Про лига фаворити, бизга қарши барча жамоа кураш тақдим қилади" — "Темирйўлчилар" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Локомотив" ҳозир фақат қоғозда Про лига фаворити, бизга қарши барча жамоа кураш тақдим қилади" — "Темирйўлчилар" янги футболчиларни таништирди

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бу йилги мавсумни Про лигада ўтказади.

Шу муносабат билан клуб бугун янги мавсум олдидан янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди. Унда клуб спорт директори Равшан Муқимов, бош мураббий Григорий Колосовский, бош менежер Сардор Акрамов ва жамоага қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган янги футболчилар иштирок этди. Унда дастлаб "темирйўлчилар" раҳбариятидан Равшан Муқимов сўзга чиқиб жамоанинг тайёргарлиги ҳақида гапирди. Тадбир якнуида янги футболчиларга футболкалар топширилди. 


Сардор Акрамов ("Локомотив" бош менежери) - Барчани ҳайит байрами билан табриклайман. Бугунги йиғилишимиздан сабаб жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари, янги футболчиларни таништиришдан иборатдир. Биласиз, клубимиз бу йилни Про лигада ўтказади. Олдимизга мавсумни муваффақиятли ўтказиб Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда ҳаммамиз битта жамоа бўламиз. 

Равшан Муқимов ("Локомотив" спорт директори) - Клуб номидан кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Хабарингиз бор, ўтган йили клубимиз учун қийин бўлди. Жамоамиз яна Про лигага тушиб кетди. Маълум, мавсум тугашига 3-4 та тур қолганида Григорий Колосовскийни чақирдик. Нима бўлганда ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдик. Дастур бўйича иш кетмоқда. Январь ойида жамландик, февраль ойида йиғин ўтказдик. Мақсадимиз ўз мавқеимизни ушлаб туриш ва терма жамоаларга футболчи етказиб бериш. Охирги пайт бунда тўхтаб қолдик. Ҳозирда ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Про лигада иштирок этишимиз аниқ бўлгач мураббий айтган футболчиларни 95 фоизини олдик. 

Григорий Колосовский ("Локомотив" бош мураббийи) - Клуб раҳбарияти олдимизга конкрет вазифани қўйган, мақсадимиз аниқ. Суперлигага қайтишимиз керак. Қоғозда фаворит ҳисобланамиз. Лекин буни амалда исботлашимиз керак бўлади. Ҳозир бизга қарши исталган жамоа кураш тақдим қилади. Январь ойида ўз қароргоҳимизда, февраль ойида Туркияда бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушдик. Рақиблар орасида "Шериф", Қозоғистон терма жамоаси ҳам бор эди. Битта муаммо бор жуда кам гол урмоқдамиз. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Фақат қоғозда эмас, майдонда кўрсатишимиз лозим. 


Янги футболчилар билан танишинг:

№1 Раҳим Давронов

№24 Даврон Ҳошимов

№31 Ҳосров Хананов

№4 Момчило Рашо

№6 Иброҳим Йўлошев

№11 Акаки Шулая

№9 Леван Арвеладзе

№99 Никола Попович

№29 Владимир Козак

№23 Диёржон Туропов

№28 Фаррухбек Мухторов

№2 Бобуржон Асқаров

№19 Сайиддин Мавлонов

№17 Муҳриддин Зоиров


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика