UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  2 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  10 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  5 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  13 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9

Асрор Алиқулов: "Футболчи баҳона қилиб, тўлиқ куч билан ўйнамаса ўсишга эриша олмайди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Футболчи баҳона қилиб, тўлиқ куч билан ўйнамаса ўсишга эриша олмайди"

Про лиганинг навбатдаги турида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдони Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди.




Кескин курашлар остида кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг натижага имзо чекишди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин оғир кечишини билган эдик. "Динамо" жамоаси зич ҳимояланишини, бўйдор футболчиларга эга эканлигини уларни ўргани жараёнида кўриб чиқдик. Узун тўп оширишлар орқали ҳужум ташкил қилишини билардик. Рақиб яратган ҳавфли вазиятларнинг аксарияти стандарт вазият ва узун тўп оширишлардан сўнг юзага келди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, зич ҳимояни ёриб ўтишда маҳорат ва тезлик муҳим рол ўйнайди. Шу томондан биринчи бўлимда қийналдик. Самарқанд жамоаси бизни қарши ҳужумларга ўтишимизга йўл қўймади. Ҳисобда ортда бораётиб етиб олишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимдан мамнунман. Биринчи даврани биринчи ўринда тугатишга эришдик деб ўйлайман.

Йил бошида таркиб йиғишда шошма-шошарлик қилдик. Қисқа вақт ичида жамоани шакллантиришимиз керак эди. Биз таклиф қилаётган маошларга, таклифларга аксарият футболчилар кўнишмайди. Имкон даражасида таркибни жамладик. Таъқиқи бўлмаганида ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш ниятимиз бор эди. Энди ихтиёримиздаги бор футболчилар билан мавсумни якунлаймиз.

Клуб футболчилар олдидаги маошларни тўлаб берган, фақат мукофот пулларини озгина узулиш бор. Муҳими футболчилардаги иштиёқ йўқолмаслиги керак. Футболни севиб ўйнаш лозим. Четдаги муаммолар майдондаги футболчиларга таъсир қилмаслиги керак. Турли нарсаларни баҳона қилиб майдонда бор кучи билан ўйнамаса футболчи сифатида ўсишга эришиб бўлмайди.

Футболчиларга бирор жамоадан қўрқмасликни айтамиз. Ҳа, рақиб сафидаги Обид Жўрабоев, Элдор Бойматовларни имкониятини яхши билардик. Футболчилардан тезлик билан ҳаракат қилишни, ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликни ушлашни талаб қиламиз. Агарда тезлик бўлса, футболчи тайёргарликни маромида олиб борса қўрқиш иккинчи даражали бўлиб қолади.

Суперлигага чиқишга ишонаманми? Қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман. Таркибимизда Про лига савиясидаги футболчилар бор, уларни тайёрлаб боришимиз керак. Қайсидир вазиятларда ўзларини йўқотиб қўйишмоқда. Бўш жойларни бошқа футболчи билан ёпишга мажбур бўлмоқдамиз",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика