

Ўйин ҳақида
— Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб жамоа эҳтиёткорона ҳаракат қила бошлади. Биз ҳам тўп назоратини ушлаб туриш, вазиятлардан унумли фойдаланиб, тезкор гол уришни мақсад қилдик, лекин бунга дарҳол эриша олмадик. "Янгиер" биринчи бўлимда яхши ўйнади, майдонда бўш ҳудуд қолдирмади ва қарши ҳужумга чиқишга уринди. Дастлабки голдан кейин ўйинни назорат қилиш осонлашди. Йирик ҳисоб қайд этдик. Ғалаба билан барчани табриклайман.
— Ғуломжонов нега майдонга туширилмади?
— Унинг сариқ карточкаларига кўпайиб кетгани боис бугунги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.



