UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  0 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  10 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  14 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларга савиялироқ ҳакам тайинланиши керак" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларга савиялироқ ҳакам тайинланиши керак"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Машъал” — “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Рақиб жамоа қарши ҳужумларда хавфли эди. Узун бўйга ва юқори тезликка эга Анвар Хожимирзаев шу тактиканинг бир бўлаги эди. Биз бунга қарши тайёргарлик кўргандик. Афсуски, биринчи бўлимда шундай ҳолатда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳужумчисиз ҳаракат қилдик. Шу боис, кам сонли вазиятлар яратиб, гол ура олмадик. "Қўқон-1912"даги футболчиларнинг тажрибаси ҳам қўл келди. Кўпроқ ўзимизда айб қидиришимиз керак. Лекин очко ўта муҳим бўлган ўйинларга савиялироқ ҳакам тайинланиши керак.

- Ҳакамлардан норозимисиз...

- Ўйинда бу кўриниб турганди. Мухлислар реакциясидан ҳам сезиш мумкин. Шу боис бундай курашувчан жамоалар иштирокидаги ўйинларга яхшироқ ҳакам тайинланган маъқул. Мен унинг савиясини баҳоламоқчи эмасман. Лекин ўз ишини қойилмақом бажарди, дея олмайман. 

- Легионерларнинг ўйини сизни қониқтирдими?

- Уларда танишув жараёни кетмоқда. Улар бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мен ўзимни янги ҳисобламайман, чунки "Машъал" менга қадрдон жамоа ҳисобланади. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Ҳомийларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаяпти. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика