UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  1 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Асрор Алиқулов: "Бугун таркибда ротацияларга қўл урдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бугун таркибда ротацияларга қўл урдик"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган ОКМК - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, ОКМК кучли рақиб эканини билардик. Қанотлардан ҳужум ташкил этишга уриндик, шунингдек рақибга бўш худудлар қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Кам сонли ҳужумларимиздан бирида имкониятдан фойдаланиб гол урдик. Таркибда ротациялар қилдик, ўйин амалиёти кам ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. "Машъал" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- ОКМК кучли рақиб эканини аввалдан билгансиз. Шунга қарамай ёшларни майдонга тушириб, таваккал қилдингизми?


- Таркибда ротация қилдик. Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик. 20 ёшли футболчи қайсидир жамолаларда ёш ҳисобланмаслиги мумкин. Бугун жамоамиз сафида 20 ёшли Сарвар Бекчанов дебют қилди ва ўзини яхши кўрсатди. 


- "Машъал"нинг кубок ўйинларида қаергача етиб бориш мақсади бор?


- Биринчи навбатда гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Кейин ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба учун майдонга чиқиш мақсадимиз бор. Олдиндан бу борада бирон фикр айтиб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика