UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  1 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  12 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Асқар Умаров: ”Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас” Янгиликлар

Асқар Умаров: ”Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас”

Бугун Про лиганинг 1-тури доирасида “Зомин” клуби ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдирди. 

-  Бугунги беллашув ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

-  Учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Улар биринчи ўйин бўлишига қарамай, борини бериб ўйнашди. Мухлисларимизга ҳам қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Машғулотлардаги ҳаракатларимизни йигитлар майдонда кўрсата олишди, деб ўйлайман. Бугун озгина омадимиз келмади ва голларни уролмадик. Кейинги учрашувларда “Зомин” мухлисларига ғалабаларни тақдим қиламиз, деган умиддаман.

-  Бугун “Андижон”дан қандай ўйин кутгандингиз?

-  Улар тажрибали ва шунинг эвазига яхши ҳаракат қилишяпти. Таркибида бўйдор ўйинчилар тўп тепишар экан. Аммо бизнинг футболчиларимиз шунга мос равишда ўйнадилар. 

-  “Зомин” жамоаси ушбу учрашувда бир очкони қўлга киритдими ёки иккинчи очкони йўқотдими?

-  Бу биринчи учрашув бўлганлиги сабабли биз бир очко қўлга киритдик, деб ҳисоблайман. Кейинги ўйинларда уч очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Зомин” ўз уйида ҳеч кимга очко берадиган жамоа эмас. Фақат уч очко олиб, олдинга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика