UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  8 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  10 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  2 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  8 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  13 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2

Асқар Умаров: “Тезкор голлар ғалабамиз омили бўлди” Янгиликлар

Асқар Умаров: “Тезкор голлар ғалабамиз омили бўлди”

Кеча биринчи лигада “Зомин” сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди.

“Косонсой”га қарши баҳсда зоминликлар рақиблар дарвозасига жавобсиз 6та (!) тўп киритишга эришди. Учрашувдан сўнг “Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик.

- Аввало йигитларга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдирган бўлардим. Қолаверса ашаддий ишқибозларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Раҳбарият ва мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, рости бундай текис майдонда ўйнашни йигитларимиз анчадан буён соғиниб қолишганди – дея гап бошлади Асқар Абдукаримович.

- Зоминдан ўйинга тўғри етиб келгандик. Йигитларда барибир оз бўлсада, чарчоқ аломатлари сезилиб турганди. Аммо стадионга кириб келиб, майдонни кўрган футболчиларга шундай кўрсатма бердикки: тезкор гол уриб олишимиз зарур. Шундагина ҳаммаси яхши бўлишига умид боғладик. Кутилганидек йигитларимиз 14 дақиқа ичида 3та гол киритди. Шундан сўнг “Косонсой” футболчиларини ўйнашга бўлган иштиёқи сўнгандек туюлди.

- Тўғрисини айтганда, “Косонсой”нинг ўйинида сезиларли даражада пасайиш бўлганини курдим. Шахсан менда шундай таассурот қолдирди.

- Энди кейинги турни ўз майдонимизда “Оқ-тепа”га қарши ўтказамиз. Бўлажак баҳсга бугуннинг ўзидан тайёргарликни бошлаймиз (суҳбат 27 сентябрь куни ўтказилди). Мусобақа пешқадамига қарши кечадиган ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Лекин биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва ишқибозларимизнинг далдаси ҳам муҳим саналади. Албатта “Оқ-тепа”ни ҳам мағлуб этса бўлади. Биз фақат мазкур учрашувда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

- Ўтган йилгига нисбатан бу йил жамоамизда молиявий шароитлар яхши бўлмоқда. Қарздорликлар йўқ ҳисоби. Йигитларга ҳам ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб бормоқдамиз. Бириктирилган ҳомий ташкилотлар ва туман ҳокимлиги ҳам қараб турмаяпти. Улар ҳам шунга монанд амалий ёрдам кўрсатмоқда. Натижа ижобий бўлаётгани учун ҳам улар билан алоқалар янада яхши йўлга қўйилган.

- Мақсадимиз вилоятимизнинг асосий жамоаси “Сўғдиёна”га иқтидорли футболчиларни тайёрлаб, етказиб беришдир. Қолаверса футболчиларимизни олий лига клубларига ўтиши учун трамплин вазифасини ўтаб беришни режалаштирганмиз. Турли ёшдаги терма жамоаларга муносиб номзодларни тайёрлаб бериш энг асосий мақсадларимиздан биридир – дейди “Зомин” бош мураббийи. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика