UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Тоттенхэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  169 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  13 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  11 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  4 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик"

Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига старт берилди. Сафарда "Ёзёвон-Лочинлари" меҳмони бўлган "Зомин" меҳмондан ғалаба билан қайтди - 1:3.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Айтиш керак, учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўргандик. Клубимиз раҳбарлари беллашувга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун бизга барча шароитларни яратиб берди. Фарғонага ўйиндан икки кун аввал етиб келгандик. Натижасини кўриб турибсиз. Ғалабада жисмоний ҳолатимиз яхши эканлиги ҳам муҳим ўрин тутди. Асосийси, футболчилар майдонга тушганидан кейин биз берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

Умумий маънода ўйин яхши ўтди. Ёзёвонга ғалаба учун келгандик. Чунки рақибни етарлича ўргангандик. Камчиликларини билардик. Якунда мақсадимизга эришдик. Қолаверса, кечаги ўйинда об-ҳаво ҳам футбол ўйнашга қулай бўлди.

Келаси турда "Цементчи"га қарши майдонга чиқамиз. Албатта, рақиб кучли. Улар биринчи турда "Динамо"ни мағлуб этишди, аммо биз ҳам майдонга шунчаки чиқмаймиз. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Қувасойдаги ўйинда ҳам жамоам уч очкони қўлга киритишини кутяпман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика