UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Асқар Умаров: “Норин” ҳақли равишда ғалаба қозонди” Янгиликлар

Асқар Умаров: “Норин” ҳақли равишда ғалаба қозонди”

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Зомин” – “Норин” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда “УзДонгЖу” билан ўйинимиз бекор қилиниб, техник мағлубиятга учрагандик. Албатта бу кейинги учрашувга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Бошқача айтганда, зарба кетидан зарба бўлди.

- Ўйинда устунлик жамоамиз томонида бўлди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдаланиш насиб қилмади. “Норин” футболчилари эса ўйин сўнггида битта имкониятни самарали якунлаб, ғалабани илиб кетди. Табиийки бу каби голдан сўнг уч очкони ўз майдонингда йўқотиш, алам қилади. Нима ҳам дердик, бу – футбол.  

- “УзДонгЖу” билан учрашувда нима учун техник мағлубиятга учраганимизга келадиган бўлсак, бу борада ПФЛга телефон орқали хабар берганмиз. Янгиер шаҳри ИИБга ёзма равишда мурожаат қилгандик. Айбимиз Сирдарё вилояти ИИБга хат орқали мурожаат қилганимиз бўлди. Шу боис ички ишлар ходимлари учрашувни ўтказишга қаршилик кўрсатиб, рухсат бермади. Шу тариқа ўз хатоимиз эвазига уч очкодан маҳрум бўлдик.

- Тўғрисини айтганда, бизда майдон билан боғлиқ муаммо бор. Эндиликда уй ўйинларимизни вақтинчалик Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида ўтказамиз. Машғулотларни эса Зомин туманидаги кичик бир майдонда мажбур ўтказмоқдамиз. Ўзимизнинг стадион эса айни дамда таъмирланмоқда. Насиб қилса май ойининг сўнгги кунларида Зоминдаги стадионда ўйнашни бошлаймиз.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика